07:26 / 22.10.2018
3 586

Шота Арвеладзе: Натижа «Пахтакор» учун аламли бўлди

Шота Арвеладзе: Натижа «Пахтакор» учун аламли бўлди
"Пахтакор" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе Суперлига 26-тури доирасида "Локомотив"га қарши кечган ўйиндан (1:3) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қийин ўйин бўлди. Натижа биз учун аламли бўлди. Биринчи бўлимни жуда бўш бошладик. Учрашувдаги ташаббусни рақибга топшириб қўйдик. Етарлича шиддат кўринмади. Вазиятларда жуда кўп ўйлаб юбордик.

Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнашимиз мумкинлигини кўрсатдик. Жамоада характер бор, аммо буни жуда кеч кўрсатдик. Суперлигадаги энг кучли жамоаларидан бирига қарши саф тортдик. Мағлубиятни ҳам тан ола билиш лозим. Бугунги ғалаба билан рақибни табриклайман.

Ўйинда ҳаммасини ўзгартириб юбориш учун имкониятлар юзага келганди. Аммо бундан фойдалана олмадик. Иккинчи гол ўйиндаги ҳолатни буткул ўзгартириб юборди. Таваккалга ҳам қўл урдик, захирадан фойдаландик. Аммо иккинчи голдан кейин вазиятни ўз томонимизга буриш қийин бўлди. Ҳали олдинда ўйинлар бор ва курашни охиригача давом эттирамиз", - дейди мутахассис.

Манба: www.pakhtakor.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шота Арвеладзе: Натижа «Пахтакор» учун аламли бўлди