
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ доирасида "Црвена Звезда" устидан қозонилган ғалаба (4:0)дан сўнг дубль қилган Муҳаммад Салаҳ ҳақида гапириб ўтди.
"Ажойиб! Энди Салаҳнинг мавсум бошидаги омадсизликлари ҳақида гапиришни тўхтатиш мумкин.
Менда ёки унинг ўзида шубҳаланиш бўлмаслиги мумкин. Лекин, бу ҳақда доим сўрайверишса ўйлашни бошлайсиз.
Бу ҳақда доимо ўйлаш керак эмас. Сен тўғри ҳаракат қилсанг, қаттиқ ишласанг голлар бўлади. Умид қиламан, Салаҳ мана шундай рухда давом этади", - деди Клопп.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар