20:32 / 31.10.2018
3 028

«Локомотив» сўнгги дақиқаларда «Металлург»дан устун келди

«Локомотив» сўнгги дақиқаларда «Металлург»дан устун келди
Pepsi Суперлига 28-туридан ўрин олган «Локомотив» - «Металлург» учрашуви ўз якунига етди ва унда майдон эгалари кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашув майдон эгаларининг устунлиги билан бошланди ва бу ҳол ўйин охирига қадар давом этди. Биринчи бўлимда «темирйўлчилар» гол уриш учун бир нечта вазиятлар бўлди, бироқ улардан унумли фойдалана олмади.

Иккинчи бўлим қизиқарли вазиятларга жуда ҳам бой бўлди. 66-дақиқада меҳмонлар бир киши кам бўлиб ҳаракатланишга мажбур бўлди. Забиҳилло Ўринбоев иккинчи сариқ карточка олиб майдонни тарк этди. 87-дақиқада Сардор Мирзаев бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Анзур Исмоилов ғалаба тўпини киритиб жамоасига қийин 3 очкони олиб берди.

Суперлига 28-тур

«Локомотив» - «Металлург» 1:0 (0:0, 1:0)
Гол:
Анзур Исмоилов 90, - 1:0.

«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Анзур Исмоилов, Икром Алибоев, Сардор Мирзаев, Садриддин Абдуллаев (Диёржон Туропов, 80), Санжар Шоаҳмедов (Фарруҳжон Иброҳимов, 69), Марат Бикмаев, Тимурхўжа Абдухолиқов (Хусниддин Ғофуров, 64).

«Металлург»: Жавоҳир Илёсов, Зоир Жўрабоев, Аббос Отахонов, Суҳроб Нуруллоев, 3абихилло Ўринбоев, Исломбек Исоқжонов (Павел Смоляченко, 76), Зоҳид Абдуллаев (Муҳаммаджон Султонов, 82), Давронбек Умиров (Зафар Тўраев, 85), Шерзод Файзиев, Худойшукур Сатторов, Муҳаммад Исаев.

Огоҳлантиришлар: Забиҳилло Ўринбоев 22, Исломбек Исоқжонов 25, Олег Зотеев 28, Муҳаммаджон Султонов 88,
Четлатиш: Забиҳилло Ўринбоев 66.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Локомотив» сўнгги дақиқаларда «Металлург»дан устун келди