Ўзбекистонлик футбол мухлислари "Ювентус" клуби томонидан эътироф этилди

Ўзбекистонлик футбол мухлислари "Ювентус" клуби томонидан эътироф этилди
1 ноябрь куни Италиянинг "Ювентус" клуби ташкил топганига 120 йил тўлиши муносабати билан жамоанинг бутун дунё бўйлаб фан-клублари ўртасида танлов ўтказилди. Бу ҳақда клуб "Twitter"даги саҳифасида хабар берди.

Танлов қоидасига кўра, ҳар бир расмий фан-клуб сурат олиб, уни "Ювентус"га юбориши лозим эди. Юздан ортиқ мамлакатдан юборилган суратлар орасидан тўртта фан-клуб ғолиб сифатида танланди.

Ғолиблар орасидан "Ювентус"нинг Ўзбекистондаги расмий фан-клуби ҳам ўрин олди.

Туриннинг "Ювентус" клуби 1897 йил 1 ноябрда ташкил этилган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар