Андрей Шипилов: "Табиат қонунларига қарши бора олмаймиз"

  • 4-11-2018, 20:29
  • 411
  • Спорт
  • Андрей Шипилов: "Табиат қонунларига қарши бора олмаймиз"
    "Металлург" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Шипилов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

    - Олдинги 2 та учрашувдан сўнг бироз қийин вазиятда эдик. Лекин жамоамиз қисқа вақт ичида мағлубиятлардан сўнг ўзига кела олди. Бугун бутун жамоамиз характер намойиш этди, десам бўлади. Зеро кеча ҳам хаттоки стадионда қор бор эди. Табиат қонунларига қарши бора олмаймиз. Лекин ҳодимлар шижоат кўрсатиб стадионни бизга ўйин учун тайёр қилиб бера олишди. "Навбаҳор" - анча яхши жамоа. Ушбу клубда янги мураббий иш бошлади. Лекин бизнинг йигитлар анча яхши ўйин кўрсата олишди. Якунда ҳақли тарзда ғалабага эришдик, - деди мураббий.

    » » Андрей Шипилов: "Табиат қонунларига қарши бора олмаймиз"