
«Ростов» клуби бош мураббийи Валерий Карпин РПЛ 13-тури доирасида «Краснодар»га (2:2) қарши кечган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, Элдор Шомуродовни нима сабабдан асосий таркибда туширганини айтиб ўтди.
Ушбу ўйинда ҳамюртимиз ростовликларнинг илк голига муаллиф бўлди.
— Сигурдарсон ва Шомуродовнинг асосийда тушиши – бу «Ростов» учун одатий ҳол эмас. Буни қандай изоҳлайсиз? Бу ушбу рақибга нисбатан ишалитилган юришми ёки «Зенит»га қарши ўйинга тайёргарликми?
— Ҳаммаси бирда. Улар «Анжи»га қарши ўйинда яxши таъсурот қолдиришди. Бундан ташқари, Кьяртанссон ва Ионов бунга қадар 90 дақиқа ўйнашганди. Икки кунгина дам олиб учинчи кун ўйнаш жуда қийин, айниқса тезкор футболчиларга.
Шу сабаб, Шомуродов ва Сигурдарсон асосий таркибда ўйнашди. Улар иккиси муносиб ҳаракат қилишди, - дейди Карпин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар