Головкин Альварес билан учинчи жанг ўтказиши мумкин

  • 11 ноябрь 2018, 23:45
  • 1 460
  • Спорт
  • Головкин Альварес билан учинчи жанг ўтказиши мумкин
    Қозоғистонлик машҳур боксчи, 4 та версия бўйича собиқ жаҳон чемпиони Геннадий Головкиннинг манфаатларини билдирувчи промоутер Том Леффлер боксчининг ҳозир WBC/WBA/IBO версиялари бўйича жаҳон чемпиони ҳисобланувчи, мексикалик Саул “Канело” Альваресга қарши учинчи жанги 2019 йил сентябри ёки декабрида ўтиши мумкинлигини айтди.

    “Биз ҳанузгача Геннадийнинг трансляциячи билан шартномаси масаласини ҳал қилмадик. Биз унга энг яхши таклифни танламоқдамиз. Шартномани имзолаганимиздан кейин, рақибларни танлаймиз. Фикримча, Головкин кейинги йил март, апрель ёки майида рингга қайтади. Golden Boy билан музокараларимиз майдаги жангга тааллуқли бўлмайди. Улар жангни декабрда ўтказишмоқчи, чунки майда бирор бошқа боксчи билан учрашишмоқчи. Шу сабабли Головин ва Альварес ўртасидаги 3-жангни кўра олишимиз мумкин бўлган энг эрта муддат кейинги йил сентябри ёки декабри бўлади”, деб айтган Леффлер.

    Головкиннинг Альваресга қарши мағлубият билан якунланган 2-жанги унинг жорий йилдаги охирги жанги бўлди. GGG реванш жангни ўтказишни сўраган, бироқ WBC рад жавобини берган. Мексикалик кейинги жангини 15 декабрда Нью-Йоркда иккинчи ўрта вазн бўйича WBA чемпиони, британиялик Рокки Филдингга қарши ўтказади. Альварес бу жангни ютадиган бўлса, учта вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланади.

    15 сентябрда Лас-Вегасда ўтган жангда бунгача “енгилмас” бўлиб келган Головкин Альваресга ютқазиб қўйган ҳамда WBA, WBC, WBA Super ва IBO’даги чемпионлик камарларидан маҳрум бўлган.

    Боксчиларнинг бундан бир йил муқаддам ўтган 1-жангида дуранг натижа қайд этилган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Головкин Альварес билан учинчи жанг ўтказиши мумкин