13:43 / 22.11.2018
2 995

Украина премьер-лигасида клублар сони 16 тага етказилади

Украина премьер-лигасида клублар сони 16 тага етказилади
Футбол бўйича Украина премьер-лигасида клублар сонини 16 тага етказиш масаласи ҳал этилди.

Донецкнинг Шахтёр клуби чемпионатда жамоалар сонининг кўпайтирилишига қарши эди. Бироқ донецкликлар жамоалар сони кўпайтирилишига қарши етарли овоз йиға олмади.

Ўз навбатида Украина футбол федерацияси ҳам кўплаб клубларнинг истагига қарши бориб, Шахтёрнинг фойдасига қарор чиқармаслиги маълум қилинди. Энди келаси мавсумдан жамоалар сони 16 тага етказилади.

Ҳозирда Украина премьер-лигасида 12 та клуб иштирок этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Украина премьер-лигасида клублар сони 16 тага етказилади