21:46 / 22.11.2018
3 918

Салоҳ кейинги мавсумда «Ливерпуль»ни тарк этиши мумкин

Салоҳ кейинги мавсумда «Ливерпуль»ни тарк этиши мумкин
Миср терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Агирре «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Агар клуб билан соврин ютиб олмаса, Салоҳ кейинги мавсумда «Ливерпуль»дан кетади. Юрген Клопп буни жуда яхши тушуниб турибди, шунинг учун ҳам жамоа соврин ютиб олишга бор кучи билан уринмоқда», — деб Агирре сўзларини келтирмоқда 101 Great Goals.

Салоҳ «Ливерпуль»га 2017 йилда «Рома»дан ўтган эди. Футболчи инглиз клуби билан Чемпионлар Лигаси 2017/18 финалигача борди. Бундан ташқари, Миср терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида иштирок этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Салоҳ кейинги мавсумда «Ливерпуль»ни тарк этиши мумкин