22:12 / 22.11.2018
2 804

Гризманн яна бир бор Уругвайга эҳтиромини намойиш этди (фото)

Гризманн яна бир бор Уругвайга эҳтиромини намойиш этди (фото)
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн сешанба куни бўлиб ўтган Уругвайга қарши учрашув учун ўзига махсус дизайндаги бутсалар тайёрлатди. Бутсанинг ён ва остки қисмларида Франция ва Уругвай байроқлари тасвирланган.

Ҳужумчи бутсалари тасвирини Twitter`даги саҳифасига жойлаб, унга қуйидагича изоҳ қолдирди: «Мен учун алоҳида аҳамиятга эга ўйинга аталган махсус бир жуфт [бутса]».

Гризман Уругвайни ўзининг иккинчи ватани деб ҳисоблаши янгилик эмас. У «Атлетико»даги жамоадошлари билан қалин дўстлиги ва илк мураббийлари сабабли узоқ Жанубий Америка мамлакатини ўзига қадрдон деб билади.

Антуан ЖЧ-2018даги ўзаро ўйин олдидан ҳам буни тасдиқлаб, шундай деган эди:

«Уругвайнинг ҳақиқий фанатиманми? Ҳа, албатта. Бу жамоада ўйнайдиган дўстларим кўп. Мен ҳатто Диего Годиндан («Атлетико»даги жамоадоши – Tribuna) Каванининг футболкасини олиб беришни сўрагандим ва уни олдим ҳам. Қолаверса, WhatsApp`даги аккаунтимда ҳам Уругвайнинг байроғи суратини жойлаганман».

Мундиал чорак финалидаги учрашув 2:0 ҳисобида французлар фойдасига ҳал бўлган, Гризманн иккала голда ҳам иштирок этган эди (битта тўпни ўзи киритган ва яна самарали пас ҳам узатган). Ўша ўйинда у урган голини ҳам нишонламаган.

27 ёшли ҳужумчи мундиал финалидан кейинги матбуот анжуманида елкасига Уругвай байроғини ташлаган ҳолда иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь кунги Франция – Уругвай ўйини 1:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Гризманн яна бир бор Уругвайга эҳтиромини намойиш этди (фото)