
25 ноябрь куни Атлантик Сити шаҳридаги “Hard Rock Hotel & Casino” аренасида ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги 6-жангини ўтказди.
Ғиёсовга мексикалик Мигел Замудио рақиблик қилди. Жанг биринчи раунддаёқ ўз ниҳоясига етди. Шаҳрамнинг кетма-кет йўллаган зарбаларидан сўнг Замудио жангни давом эттира олмади. Натижада рефери баҳсни тўхтатди. Шаҳрам эса техник нокаут эвазига набватдаги ғалабасини қўлга киритди.
Мазкур жангдан сўнг Замудионинг мағлубиятилари сони 12 (54 та жанг, 41 та ғалаба, 12 та мағлубият) тага етди. Шаҳрам ҳисобидаги ғалабалар сони 6 та бўлиб, у 5 та жангда нокаут эвазига ғолиб чиқишга муваффақ бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар