14:30 / 29.11.2018
3 568

Шаҳрам Ғиёсов кўкрак нишони билан тақдирланди

Шаҳрам Ғиёсов кўкрак нишони билан тақдирланди
Кеча, 28 ноябрь Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Олимпия ўйинлари совриндори, ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсовни қабул қилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Шаҳрам Ғиёсовга халқаро мусобақалардаги ва профессионал боксдаги ғалабалари ҳамда юртимизда спортни оммалаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони топширилди.

Вазир Дилмурод Набиев Шаҳрам Ғиёсовга қўлга киритаётган ютуқлари, юртимиз довруғини дунёга танитиш йўлидаги сай-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдириб, спортчимизнинг ютуқлари ёшларимиз орасида боксга, умуман спортга бўлган қизиқишнинг ортишига хизмат қилаётганини таъкидлади ҳамда вазирлик бундан кейин ҳам боксчимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Хабарингиз бор, Шаҳрам Ғиёсов жорий йилнинг 25 ноябрь куни Америка Қўшма Штатларининг Атлантик-Сити шаҳрида бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида навбатдаги рақиби мексикалик тажрибали боксчи Мигель Замудиони илк раундаёқ мағлуб этган эди.

Маълумот учун, 2016 йил Бразилиянинг “Рио-де-Жанейро”да бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларининг бокс мусобақасида кумуш медални қўлга киритган Шаҳрам Ғиёсов бугунги кунгача профессионал боксда 6 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган, у 5 та баҳсни муддатидан олдин якунлай олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳрам Ғиёсов кўкрак нишони билан тақдирланди