10:35 / 09.12.2018
3 130

АПЛ. "Сити" сафарда "Челси"дан енгилиб, етакчиликни қўлдан чиқарди

АПЛ. "Сити" сафарда "Челси"дан енгилиб, етакчиликни қўлдан чиқарди
Англия чемпионати 16-турининг марказий ўйини доирасида "Челси" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилди. Учрашув майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Канте биринчи бўлим сўнгида ҳисобни очган бўлса, 78-дақиқада Давид Луиз жамоасининг иккинчи голини киритди.

Шу тариқа "Манчестер Сити" жорий мавсум АПЛ доираси илк маротаба мағлубиятга учради. Клуб 41 очко билан мусобақа жадвалида иккинчи поғонани банд қилиб турибди. Ушбу турда ғалабани қўлга киритган "Ливерпуль" 42 очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб олди. "Челси" эса 34 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Челси – Манчестер Сити 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар:
1:0 – 45 Канте, 2:0 – 78 Давид Луиз.
Челси – Аррисабалага, Рюдигер, Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Азар (Жиру, 90), Канте, Педро, Ковачич (Баркли, 65), Виллиан (Лофтус-Чик, 75), Жоржиньо.
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Стоунз, Уокер, Делф, Марез (Фоден, 84), Бернарду Силва, Стерлинг, Сильва (Гюндоган, 68), Сане (Габриэл Жезус, 53), Фернандиньо.
Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (63), Педро (80).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛ. "Сити" сафарда "Челси"дан енгилиб, етакчиликни қўлдан чиқарди