12:55 / 09.12.2018
3 218

Раньери: "Биринчи бўлимда 11 та бўри 11 та қўзиларни еб қўйди"

Раньери: "Биринчи бўлимда 11 та бўри 11 та қўзиларни еб қўйди"
«Фулхэм» клуби бош мураббийи Клаудио Раньери Англия чемпионати 16-тур доирасида «Манчестер Юнайтед» жамоасидан қабул қилиб олинган мағлубият борасида фикр билдириб ўтди.

«Биринчи бўлимда 11 та қўзичоқлар 11 та бўрига қарши ўйнади ва бўрилар уларни еб қўйишди.

Иккинчи бўлим яхшироқ бўлди, лекин мен нега бундай бўлганини тушуниб олишим керак: «МЮ» 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олгани учунми ёки биз яхшироқ ўйнадик.

Биз янада кучли бўлишимиз ва дадилроқ ҳаракат қилишимиз лозим. Биринчи бўлимда бироз уялдик ва ниманидир кутаётгандек эдик. Нимани кутдик? Боринг футбол ўйнанг.

Менинг жамоам ҳар бир тўп учун курашиб ўйнашини истайман. Иккинчи бўлимда бу бўлди, биринчи бўлим эса қизиб олиш каби», - дейди Раньери.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Раньери: "Биринчи бўлимда 11 та бўри 11 та қўзиларни еб қўйди"