
12-22 декабрь кунлари БАА мезбонлигида ўтказиладиган Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг барча иштирокчилари номи маълум бўлди.
Абу Даби ва Ал Айн шаҳарларида ўтказиладиган турнирда мезбон жамоа "Ал Айн"дан ташқари, Осиёдан "Кашима Антлерс", Европадан "Реал Мадрид", Африкадан "Эсперанс", Океания минтақасидан "Веллингтон", Шимолий ва Марказий Америка минтақасидан "Гвадалахара" ва Жанубий Америкадан "Ривер Плейт" жамоалари иштирок этади.
Турнирнинг дастлабки учрашуви 12 декабрь куни Ал Айнда ўтказилади. Ушбу баҳсда "Ал Айн" Океания вакили "Веллингтон"га қарши майдонга тушади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар