date
views 3 237

Боксчи Санжарбек Раҳмонов 13-жангида ғалаба қозонди

Боксчи Санжарбек Раҳмонов 13-жангида ғалаба қозонди
Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик боксчи Санжарбек Раҳмонов 9 декабрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал боксдаги 13-жангини ўтказиб, ғалабага эришди.

Флойд Мэйвейзерга қарашли промоутерлик компаниясида фаолият олиб бораётган Раҳмонов бу сафар америкалик Жонатан Стил устидан 8 раундлик жангда очколар ҳисобида ғалаба қозонди. Учала ҳакам ҳам бир овоздан (77-75, 77-75, 78-74) Санжар Раҳмоновнинг ғалабасини қайд этди.

"Ғалаба билан табриклаган барчага миннатдорлигимни билдираман. Байрам барчага муборак бўлсин", – дея ёзган Раҳмонов "Instagram"даги саҳифасида.

Ушбу ғалаба Раҳмонов учун профессионал боксдаги 11-ғалаба бўлди. Жами 13 марта рингга чиққан Раҳмонов 11 марта ғалаба қозонган бўлса, битта жангда дуранг қайд этилган. Битта жангда эса ютқазган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Боксчи Санжарбек Раҳмонов 13-жангида ғалаба қозонди