9 декабрь куни бокс бўйича Россия терма жамоаси Жаҳон бокс термасига қарши учрашув ўтказди. Москвадаги «Россия» давлат марказий концерт залида ўтказилган баҳсларда мезбонлар 6:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Жаҳон термаси сафида ўзбекистонлик уч нафар боксчи - Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров ва Лазизбек Муллажонов иштирок этишди.
52 килограммгача бўлган вазн тоифасида Ҳасанбой Дўстматов рақиби Тамир Галановни мағлубиятга учратган бўлса, -69 кг вазн тоифасидаги Иқболжон Холдоров Шахабас Махмудовга ютқазди. Шунингдек, жаҳон термаси сафида иштирок этган яна бир ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Муллажонов (+91 кг) Иван Верясовдан мағлуб бўлди.
Бокс бўйича Россия термаси ва Жаҳон термаси учрашуви. Натижалар:
- 52 кг: Тамир Галанов (Россия) - Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон)
- 57 кг: Альберт Батиргазиев (Россия) - Чатчай Бутди (Таиланд)
- 63 кг: Алексей Мазур (Россия) - Оганес Бачков (Арманистон)
- 69 кг: Шахабас Махмудов (Россия) - Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон)
- 75 кг: Глеб Бакши (Россия) - Ослейс Иглесиас Эстрада (Куба)
- 81 кг: Имам Хатаев (Россия) - Хулио Сезар де ла Крус (Куба)
- 91 кг: Муслим Гаджимагомедов (Россия) - Эрисланди Савон (Куба)
+91 кг: Иван Верясов (Россия) - Лазизбек Муллажонов (Ўзбекистон). “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?