07:02 / 13.12.2018
2 939

«Реал» шармандали мағлубиятга учради, «Виктория» эса «Рома»ни ютиб ЕЛга йўлланма олди

«Реал» шармандали мағлубиятга учради, «Виктория» эса «Рома»ни ютиб ЕЛга йўлланма олди
Европа Чемпионлар лигасининг 6-тур G гуруҳидан ўрин олган учрашувлар ўз ниҳоясига етди. «Реал» клуби ўз майдонида «ЦСКА»ни қабул қилди. «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтган баҳсда сенсацион натижа қайд этилди.

Учрашув мезбонларнинг кетма-кет ҳужумлари остида бошланди, бироқ бу устунликни голга айлантириш мадридликларга насиб этмади. Русларнинг 37-дақиқада ташкил қилган илк хавфли ҳужумлариёқ голга айланди: Фёдор Чалов жамоасининг қарши ҳужумини муваффақиятли якунлаб, ҳисобни очди.

Орадан кўп вақт ўтмай «армиячилар» иккинчи голни уришди, рақиб жарима майдони ичида бўш қолдирилган Георгий Шенников кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

73-дақиқада Арнор Сигурдссон ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Виктория» клуби Пльзенда «Рома»ни қабул қилди. Унда чехлар кичик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

Сўнгги тур ўйинларидан сўнг «Виктория» ва «ЦСКА» жамоалари бир хилда очко тўплашди. Ҳамда ўзаро ўйин натижаларига кўра Чехия клуби Европа Лигаси йўлланмасини қўлга киритди. Икки ўйинда ҳам амалдаги чемпионни мағлуб этолган «ЦСКА» эса гуруҳда қолиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Рома» жамоалари ўтган турда 1 ва 2-ўрин масаласини хал қилиб улгуришганди.

ЕЧЛ, 6-тур
G гуруҳи

Реал Мадрид Испания – ЦСКА Россия 0:3 (0:2, 0:1)

Голлар:
0:1 – 37 Чалов, 0:2 – 43 Шенников, 0:3 – 73 Сигурдссон.

Реал Мадрид – Куртуа, Вальехо, Марсело (Карвахаль, 74), Одриосола, Хавьер Санчес, Льоренте (Кроос, 58), Вальверде, Иско, Асенсио, Винисиус Жуниор, Бензема (Бэйл, 46).

ЦСКА – Акинфеев, Родриго Бекао, Магнуссон, Щенников, Набабкин, Обляков (Кучаев, 89), Бистрович, Сигурдссон, Влашич, Фернандес, Чалов (Эрнандес, 84).
Огоҳлантиришлар: Шенников (78), Вальверде (90).

Виктория Пльзень Чехия – Рома Италия 2:1 (0:0, 2:1)

Голлар:
1:0 – 62 Коваржик, 1:1 – 67 Ундер, 2:1 – 72 Хоры.

Виктория Пльзень – Грушка, Гейда, Лимберски, Гавел, Губник, Прохазка, Грошовски, Чермак (Горшава, 82), Копиц (Петржела, 71), Коваржик, Хоры (Ржезничек, 87).

Рома – Миранте, Манолас, Коларов, Сантон (Флоренци, 75), Маркано, Кристанте, Нзонзи (Пеллегрини, 80), Пасторе (Дзаньоло, 59), Ундер, Клюйверт, Шик.

Огоҳлантиришлар: Лимберски (22), Клюйверт (79), Пеллегрини (89).
Четлатиш: Пеллегрини (90+2).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» шармандали мағлубиятга учради, «Виктория» эса «Рома»ни ютиб ЕЛга йўлланма олди