17:26 / 16.12.2018
3 043

Клублар ўртасидаги ЖЧ 1/4 финал. «Ал Айн» Африка вакилини мағлуб этди

Клублар ўртасидаги ЖЧ 1/4 финал. «Ал Айн» Африка вакилини мағлуб этди
БАА майдонларида ўтаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган «Эсперанс» ва «Ал Айн» жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Ушбу баҳсда мусоқаба мезбонлари йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

«Ал Айн»нинг голларига Аҳмад Муҳаммад, Ҳусайин Эл-Шахат ва Бандар Муҳаммадлар муаллиф бўлишди.

Шу тариқа, амирлик футболчилари Африка минтаси вакилини мусобақадан чиқариб юборишди ва ярим финалда «Ривер Плейт»га қарши баҳс олиб борадилар.

Клублар ўртасидаги ЖЧ, чорак финал

Эсперанс Тунис – Ал Айн БАА 0:3 (0:2, 0:1)

Голлар:
0:1 – 2 Аҳмад, 0:2 – 16 Эл-Шахат, 0:3 – 60 Муҳаммад.

Эсперанс – Бен-Шрифия, Шеммам (Машани, 70), Дауади, Дербали, Кулибали, Бин-Муҳаммад, Шалоли (Мескини, 46), Нком (Ржаиби, 64), Бадри, Белаилий, Хенисси.

Ал Айн – Эсса, Аҳмад Муҳаммад, Исмоил Аҳмад, Сиотани, Муҳаммад (Берг, 80), Эл-Шахат, Яслам (Абдурраҳмон, 67), Барман, Кайо, Думбия (Надер, 85), Файез.

Огоҳлантириш: Белаилий (69).

Манба: www.uff.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Клублар ўртасидаги ЖЧ 1/4 финал. «Ал Айн» Африка вакилини мағлуб этди