02:24 / 18.12.2018
3 239

Вальверде: «Барселона» «Лион»га қарши жиддий тайёргарлик кўради»

Вальверде: «Барселона» «Лион»га қарши жиддий тайёргарлик кўради»
«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг қуръаси натижасига изоҳ берди.

Унинг жамоаси Франциянинг «Лион» клубига дуч келган эди.

«Лион» футболчиларига эркинлик берилса, у жуда хавфли рақибга айланади. «Лион» тезкор ва жуда тез қарор қабул қила олади, биз эҳтиёт бўлишимиз лозим.

«Лион» ҳақиқда умумий тасаввурга эгаман. Баъзи футболчилари менга таниш. Биз бу ўйинларга жиддий тайёргарлик кўрамиз», — деб Вальверде сўзларини келтирмоқда Sport.es.

«Барселона» ва «Лион» ўртасидаги баҳслар 2019 йил 19 февраль ва 13 март кунлари ўтказилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вальверде: «Барселона» «Лион»га қарши жиддий тайёргарлик кўради»