date
views 2 967

«Ливерпуль» ўзида «Ньюкасл» дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

«Ливерпуль» ўзида «Ньюкасл» дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Англия чемпионатининг 19-туридан ўрин олган “Ливерпуль” – “Ньюкасл” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 4:0 ҳисоби қайд этилиб, мерсисайдликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Илк дақиқаларданоқ "Ливерпуль" ташаббусни ўз қўлига олиб, ҳужумлар уюштира бошлади ва 11-дақиқага келиб Деян Ловрен рақиб ҳимоячидан қайтган тўпни кучли зарба билан дарвозанинг тўққизталигига жойлаб, ҳисобни очди - 1:0.

Танаффусга қадар мезбонлар яна кўплаб вазиятлар бўлди, бироқ танаффусга қадар 1:0 ҳисоби таблода ўзгармас бўлиб қолди. Иккинчи бўлимнинг бошидаёқ Салоҳ пенальти ишлаб олиб, уни ўзи бехато амалга ошириб, фарқни иккитага етказди.

79-дақиқага келиб "Ливерпуль"нинг катта босимини Шакири Арнольднинг узатмасидан сўнг бўш қолган дарвозага аниқ зарба йўллаб, учинчи тўпни ҳам киритди.

Шундан сўнг заҳирадан майдонга тушган Фабиньо бурчак зарбасидан сўнг тўпга биринчи бўлиб эгалик қилиб, боши билан уни тўрга жойлади - 4:0. Шу тариқа, "Ливерпуль" ўзида "Ньюкасл"га жавобсиз тўртта гол урди ва пешқадамлигини мустаҳкамлади.

Англия чемпионати, 19-тур

Ливерпуль – Ньюкасл 4:0 (1:0, 3:0)
Голлар:
1:0 – 11 Ловрен, 2:0 – 47, пенальти Салах, 3:0 – 79 Шакири, 4:0 – 85 Фабиньо.
Ливерпуль – Алиссон, Ловрен, Робертсон (Клайн, 82), Александер-Арнолд, ван Дейк, Хендерсон, Вейналдум (Фабиньо, 62), Шакири, Мане, Фирмино (Старридж, 69), Салах.
Ньюкасл – Дубравка, Ласселс, Дамметт, Йедлин, Фернандес, Ритчи (Мерфи, 81), Хэйден, Диаме, Кенеди (Лонгстафф, 73), Муто, Хоселу.

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ливерпуль» ўзида «Ньюкасл» дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди