
Ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси (ММА) Маҳмуд Мурадов Тошкент вақти билан 28 декабрь куни Чехия пойтахти Прага шаҳридаги О2 аренасида XFN йўналиши бўйича ўтказилган жангда ғалаба қозонди.
Кечанинг марказий жангида иштирок этган Маҳмуд XFN йўналишида жаҳон чемпиони камарини польшалик Гржегорж Сивига қарши жангда ҳимоя қилди. Жангларга Маҳмуд Мурадов ўрта вазнда (-84 кг) октагонга чиқади. Мурадов сўнгги жангини ҳам қўшиб ҳисоблаганда жами бўлиб ММАда 23 та жанг ўтказган. 18 марта ғалаба қозонган бўлса, 6 бор имкониятни бой берган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.