20:17 / 30.12.2018
3 731

Гвардиола: «Манчестер Сити «Ливерпуль» билан рақобатлаша олмайди»

Гвардиола: «Манчестер Сити «Ливерпуль» билан рақобатлаша олмайди»
«Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола жамоасининг сўнгги икки ўйиндаги мағлубиятидан сўнг вазият оғирлашганини, аммо ҳали чемпионлик кураши давом этишини айтди.

«Ҳозирча «Ман Сити»да ҳамма ишлар жойида. Биз биринчи даврада 44 очко тўпладик. Иккинчи даврада ҳам шундай натижага эришсак, жами 88 очко бўлади. 88 очко – чемпионлик дегани. Сўнгги 20 йилликда АПЛ чемпиони бўлган клублар бундан-да камрок очко тўплашган. «Ливерпуль» ҳақида нима дея оламан? Қиёсан олиб қарасак, биз бу жамоа билан рақобатлаша олмаймиз. Футболда ҳеч нимани олдиндан айтиб бўлмайди. Икки, уч, тўрт ёки бешта ўйинда кетма-кет мағлуб бўлиш мумкин. Бунақасиям бўлиб туради. Дейлик, биз эртага ютқазиб, Англия Кубогида «Ливерпул»дан енгилишимиз ҳам мумкин. Тажрибамдан келиб чиқиб айтсам, рақибдан ортда қолмаслик учун ўз ишимизга cидқидилдан ёндашишимиз керак. Шунда ғалабалар ҳам келаверади», – деди Гвардиола Liverpool Echo порталига.

Манба: www.interfutbol.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: «Манчестер Сити «Ливерпуль» билан рақобатлаша олмайди»