
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛ 21 тури доирасида ўтказилган "Кардифф"га қарши баҳсдан (3:0) сўнг, ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Ғалабадан жуда хурсандман. Учрашувлар орасида дам олиш учун бизда кўп вақт бўлмаганлигини таъкидлаш керак. Лекин, футболчилар қойилмақом ўйин кўрсатишди. Биз беллашув бошидан ўйинни қўлга олиш мақсадида фантастик энергия билан ҳаракат қилдик. Ҳисобни очиш қийин эканлигини билардик. Шунинг учун, ўйин аввалидан юқори суръатда ҳаракат қилишни бошладик ва дастлабки 20 дақиқада учрашув тақдирини ҳал қилишга эришдик.
"Тоттенхэм" иккинчи ўринда? Ҳозир турнир жадвалига қарашни хоҳламайман. Албатта, биз яхши поғонада жойлашганмиз. Аммо, мавсум давомида барқарор бўлишимиз керак. "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" қандай ўйнашини менга фарқи йўқ. Албатта ўйинни томоша қиламан. Ишонаманки, юқори даражадаги ўйин бўлади ва бундан завқ оламан" — деди Почеттино. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар