06:00 / 03.01.2019
3 018

Юрген Клопп: “Манчестер Сити” – дунёнинг энг кучли жамоаси”

Юрген Клопп: “Манчестер Сити” – дунёнинг энг кучли жамоаси”
“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 21-турида “Манчестер Сити”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Олдимизда жуда қийин учрашув турибди. “Манчестер Сити” ажойиб мураббийга эга дунёнинг энг кучли жамоаси. Бу менинг шахсий фикрим.
Биз бошқа ўйинлардаги сингари беллашувни ишончли ўтказишимиз ва ғалабага бўлган иштиёқимизни намойиш этишимиз лозим.

Очколар ўртасидаги фарқ ўзгаради, аммо ўйинга бўлган тайёргарлигимиз ўша-ўша. Йигитларимизнинг ўйини мухлисларга ёқаяптими? Албатта. Аммо улар АПЛдаги чемпионликни нишонлашни бошлашди, деб ўйлаш хато. Кўрсатаётган ўйинимиз ўзимизга бўлган ишончни оширмоқда. Футболчиларимизнинг маҳорати юқори.

Агар “Ливерпуль” рақибдан 10 очко ортда қолаётган бўлса, уларни қувиб етиш мумкин, дея олармидими? Албатта, йўқ. Аммо эртага ҳали 3 январь. Олдинда жуда кўп тур ўйинлари бор. Олти очко ўйналадиган жудаям муҳим ўйин арафасидамиз. Рақибимиз ўйинга 100 фоиз тайёр ва биз ҳам шунга яраша бўлишимиз лозим”, дейди Клопп.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Юрген Клопп: “Манчестер Сити” – дунёнинг энг кучли жамоаси”