23:53 / 04.01.2019
3 413

Осиё Кубоги. Баҳрайн бош мураббийи: "Бизнинг жамоада юлдуз йўқ, жамоа бор"

Осиё Кубоги. Баҳрайн бош мураббийи: "Бизнинг жамоада юлдуз йўқ, жамоа бор"
Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган БАА - Баҳрайн учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида баҳрайнликлар иштирок этишди.
"Осиё Кубогида ўйнашимиздан хурсандман. Мусобақа мезбонига қарши очилиш ўйинида майдонга тушишимиз икки карра қувончли.
Албатта, гуруҳда биз фаворит эмасмиз. Аммо менинг жамоам охирги йилда анчайин кучайди. Осиё Кубогига тайёрлигимизни ҳис қилаяпман.

Умид қиламанки футболчиларимда БААни мағлуб этиш истаги жуда юқори бўлади. Балки ютқазармиз, аммо майдонни бошимизни баланд кўтариб чиқиб кетишимизни истайман.

БАА терма жамоасини биламиз, унинг кучли томонларини ҳурмат қиламиз. Гуруҳда айнан шу жамоа фаворит. Аммо биз нима ҳам қила олардик. Имкон қадар яхши ўйин кўрсатишга уринамиз, натижа қандай бўлишини вақт кўрсатади.

2016 йил Баҳрайнга келганимдан кейин жамоани ўзгартиришни бошладик. Ҳозир бизда жуда ёш жамоа бор. Аммо бу муаммо бўлади деб ўйламайман. Аслида бу ҳақда ўйлаётганим йўқ. Бизнинг жамоада Абдулвоҳоб Али каби тажрибали ўйинчилар ҳам бор. Баҳрайн сафида юлдуз йўқ, бизда жамоа бор", - дейди Мирослав Соукуп.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё Кубоги. Баҳрайн бош мураббийи: "Бизнинг жамоада юлдуз йўқ, жамоа бор"