23:02 / 07.01.2019
3 398

Эрон термаси Яман дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди

Эрон термаси Яман дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди
Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Эрон ва Яман терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда форслар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида келиб Эрон футболчилари ҳисобни очишди, Меҳди Тареми дарвозабондан қайтган тўпни бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди.

23-дақиқада Ашкон Дежагоҳнинг жаримадан берган зарбаси дастлаб дарвоза устуни сўнгра Соуд ал Совадийга тегиб дарвозадан жой олди.

Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Тареми дублини нишонлаган бўлса, 53-дақиқада голи Сардор Азмун жамоасининг тўртинчи голини урди. 78-дақиқада Саман Ғоддос жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб, чиройли голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, Карлуш Кейруш шогирдлари мусобақани йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлашди.

Осиё Кубоги, 1-тур
Эрон – Яман 5:0 (3:0, 2:0)
Голлар:
1:0 – 12 Тареми, 2:0 – 23, автогол Ал Совади, 3:0 – 25 Тареми, 4:0 – 53 Азмун, 5:0 – 78 Ғоддос.

Эрон – Али Ризо Бейронванд, Муртазо Пуралиганжи, Мажид Ҳосайни (Пужмон Мунтазори, 46), Эҳсон Ҳож Сафи, Рамин Резоян, Меҳди Тареми (Ансорифард, 71), Омид Иброҳими, Ашкон Дежагоҳ, Воҳид Амири (Саман Ғоддос, 60), Меҳди Тораби, Сердар Азмун.
Яман – Соуд ал Совадий, Муҳаммад Фуад Умар, Муҳаммад Баровис, Ала Маҳди, Мудир Абд-Рабо, Аҳмад ал Ҳайфи, Аҳмад ал Сарорий, Воҳид Муҳаммад, Эмад мансур Товфиқ, Абдулвосий ал Мотари, Ал Саси.
Огоҳлантиришлар: Ризоян (39), Ал Мотари (77), Ал Ҳайфи (80), Абд-Рабо (83).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрон термаси Яман дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди