15:42 / 13.01.2019
3 109

Ҳасанбой Дўсматов: "Мен ҳозирча профессионал боксга ўтмайман"

Ҳасанбой Дўсматов: "Мен ҳозирча профессионал боксга ўтмайман"
Жорий йилги спорт мавсумининг дастлабки кунларида ўзбек боксига оид катта шов-шувларга бой бўлган хабарлар тарқалди. Дастлаб, икки енгилмас профессионал боксчиларимиз Шоҳжаҳон Эргашев ва Шаҳрам Ғиёсов ўртасида жанг бўлиши мукинлиги бўлса, иккинчиси куни кеча Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби Ҳасанбой Дўсматов профессионал рингда дебют қилиши бўлди.

Sports.uz интернет портали маҳсус мухбири Ҳасанбой ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритиш борасида истеъдодли спортчимиз билан учрашди.

Ҳ.Дўсматов сайтимизнинг махсус мухбирига шундай деди: "Ҳа менга профессионал боксга ўтиш учун бир қатор таклифлар бўлди. Бир қанча хорижлик промоутерлик компаниялари ҳам жиддий қизиқиш билдирди. Аммо мен мураббийларим билан маслаҳатлашиб, ҳозирча профессионал боксга ўтмасликка қарор қилдим. Айни дамда Янгиободдаги ўқув-йиғин базамизда янги мавсумга тайёрланмоқдамиз. Мен ҳозирча ҳаваскор боксдаман. Агарда профессионал рингга кўтариладиган бўлсам, ўзим сизларга биринчилардан бўлиб хабар бераман".

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳасанбой Дўсматов: "Мен ҳозирча профессионал боксга ўтмайман"