23:45 / 13.01.2019
2 736

«Манчестер Юнайтед» «Тоттенхэм»ни таслим этиб, кетма-кет 6-ғалабасига эришди

«Манчестер Юнайтед» «Тоттенхэм»ни таслим этиб, кетма-кет 6-ғалабасига эришди
Англия чемпионатининг 22-тур марказий учрашувида «Тоттенхэм» клуби «Уэмбли»да «Манчестер Юнайтед» футболчиларини қабул қилди. Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, манкунанликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Биринчи бўлим якунланиши арафсида Маркос Рэшфорд лондонликлар дарвозасини ишғол қилди ва жамоасига уч очко олиб келган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, Уле-Гуннар Сульшер шогирдаои АПЛдаги кетма-кет бешинчи ғалабаларини нишонлашди.
«Тоттенхэм» 48 очко билан Премьер-лиганинг учинчи поғонасида кетмоқда, «Манчестер Юнайтед» (41) бугунги ғалабадан сўнг 5-ўриндаги «Арсенал»га тенглашиб олди.

Англия чемпионати, 22-тур
Тоттенхэм – Манчестер Юнайтед 0:1 (0:1, 0:0)
Гол:
0:1 – 44 Рэшфорд.
Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Дэвис, Триппьер, Вертонген, Сиссоко (Ламела, 43), Уинкс (Льоренте, 81), Алли, Эриксен, Сон Хын Мин, Кейн.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Шоу, Янг, Джонс, Эррера, Матич, Погба (Мактомини, 90), Лингард (Диогу Далот, 83), Марсьяль (Лукаку, 73), Рэшфорд.
Огоҳлантиришлар: Алли (50), Эррера (66), Погба (78).«Тоттенхэм» - «Манчестер Юнайтед»: Таркиблар!

Манба: www.uff.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» «Тоттенхэм»ни таслим этиб, кетма-кет 6-ғалабасига эришди
[/banner_pushhouse