16:50 / 18.01.2019
4 199

Сардор Рашидов: «Европа клубидан таклифни иккиланмасдан қабул қилдим»

Сардор Рашидов: «Европа клубидан таклифни иккиланмасдан қабул қилдим»
БААда ўтаётган Осиё Кубоги-2019нинг «F» гуруҳи 3-туридан ўрин олган Япония – Ўзбекистон учрашувидан (1:2) сўнг микст зонада футболчилар журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Хусусан, Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов ўйин мураккаб бўлгани, футболчилар мураббийлар кўрсатмаси бўйича тартибли ўйнаганига қарамасдан, мағлубиятга учралганини айтиб ўтди.
— Кейинги ўйинда Австралияни мағлуб этиш учун майдонга тушамиз, — деди у.
Португалиянинг «Насионал де Мадейра» клубига ўтиши тарихини ҳикоя қилиб берар экан, Сардор Рашидов шундай деди:
— Менинг олдимда бир неча клублардан, жумладан, араб давлатлари клубларидан ҳам таклиф бор эди. Кутилмаганда Португалиядан ҳам таклиф бўлиб қолди. Европа давлатидан келган таклифни ўйлаб ўтирмасдан қабул қилдим.
«Насьонал» вакиллари 10 кун давомида Ўзбекистонда отам билан учрашиб, шартнома шартларини муҳокама қилишган. Кейин кеча Дубайга формалликни расмийлаштириш — шартнома имзолаш учун келишди.

Эслатиб ўтамиз, «Насьонал де Мадейра» клуби 17 турдан сўнг Португалия Примерасида 18 жамоа ичида 12-ўринда бормоқда. Клуб Мадейрадаги Фуншал шаҳрида, сиғими 5132 кишилик стадионда ўйнайди. Клуб бош мураббийи ўтмишда «Насьонал», «Монако», «Порту», «Динамо» (Москва), «Атлетико» (Мадрид), «Аталанта» каби клубларда тўп сурган Коштиньядир.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов эндиликда Португалиянинг "Насьонал" жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Клуб ўз расмий сайтида Рашидов билан 2,5 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди.
"Истеъдодли ва жисмоний жиҳатдан бақувват бўлган Сардор Рашидов асли ҳужумчи. Лекин у қанотларда ҳам муваффақиятли тўп сура олади", - дейилади хабарда.
"Рашидов айни пайтда Ўзбекистон МТЖ таркибида Осиё Кубогида иштирок этмоқда. Унинг терма жамоаси мусобақанинг плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритиб бўлди. Рашидовга Қатар, Саудия Арабистони ва БАА клубларидан таклифлар бўлганига қарамай, у Европа клубида ўйнашга қарор қилди. "Насьонал" клуби Сардор Рашидов билан 2,5 йиллик шартнома имзолади", - деб хабар беради Португалия клуби расмий сайти.
Сардор Рашидов ҳақида маълумот:
Туғилган йили: 14 июнь 1991 йил
Бўйи: 184 см
Оғирлиги: 76 кг
Мамлакати: Ўзбекистон
Аввалги клуби: "Локомотив", Тошкент
Ўзбекистон МТЖ таркибида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол киритган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сардор Рашидов: «Европа клубидан таклифни иккиланмасдан қабул қилдим»