13:46 / 20.01.2019
4 116

Эктор Купер: "Эртага хато қилишга ҳаққимиз йўқ"

Эктор Купер: "Эртага хато қилишга ҳаққимиз йўқ"
Осиё кубоги-2019 1/8 финал босқичидан ўрин олган Австралияга қарши баҳс олдидан терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этди.
"Австралияга қарши ўйин жуда муҳим эканини ҳис қилиб турибмиз. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Майдонга фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Австралия кучли жамоа, Осиёнинг гранди. Ўтган 3 кун вақт давомида хатоларимизни кўриб чиқдик, камчиликлар устида ишладик. Эртага фақат ғалаба учун ўйнаймиз.

Барча жамоаларнинг ўз ўйин услуби бор. Биз ҳам ўз ўйин услубимизга эга бўлишга ҳаракат қиляпмиз. Ўйин фалсафаси деган сўзни ишлатишни истамаган бўлардик. Бу умумий тушунча. Албатта, биз Австралияга қарши ўйин олдидан баъзи ўзгаришларни амалга оширишимиз мумкин. Биринчи навбатда, эҳтиёткорликка аҳамият қаратамиз. Шу билан бирга ўз услубимизни намойиш қилишга ҳам интиламиз. Бутунлай ўз услубимиздан воз кечиш ниятимиз йўқ. Бу нотўғри бўларди.

Биз Осиё Кубогига мусобақани ютиш учун келганмиз. Фақат айрим жамоаларни эмас. Тўғри, Японияга қарши ўйинда мағлубиятга учрадик. Аммо биз мусобақадаги иштирокимизни давом эттиряпмиз. Барча футболчиларнинг эътибори Австралияга қарши ўйинга қаратилган. Бор куч ва имкониятларимизни ишга солишга тайёрмиз.

Австралия билан бир меҳмонхонада яшаётганимизда ҳеч қанақа муаммо кўрмаяпман. Биз бир-биримиз билан дўстона мулоқотдамиз. Бир биримизга ҳурмат сақлаймиз. Меҳмонхонада ҳеч қандай зиддиятлар юзага келмаяпти, келмайди ҳам. Биз барчамиз профессионаллармиз. Майдонда рақибмиз, майдон ташқарисида дўстмиз.

Австралияни нималар эвазига мағлубиятга учратишимиз мумкин? Бу ҳақида ҳозир бу ерда гапиришнинг ўрни эмас. Биз рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини ўргандик. Бизда аниқ режа бор. Биз шу режага амал қилишга интиламиз", - деди аргентиналик мутахассис.

Манба: ЎФА

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эктор Купер: "Эртага хато қилишга ҳаққимиз йўқ"