
Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков мамлакат терма жамоасини Осиё кубогида кўрсатган улкан натижаси, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга қўшган ҳиссаси учун Давлат мукофотлари билан тақдирлаш борасида фармойиш чиқарди.
Қирғизистон футбол федерацияси президенти Султонов Семетей Алимбоевич "Данк" медали билан, терма жамоа бош мураббийи Крестинин Александр Сергеевичга "Данакер" ордени билан, ҚРФФ биринчи вице-президенти Салимбеков Асқар Матқобилович эса III даражали "Манас" ордени билан тақдирланди.
Шунингдек, кўплаб ходимларга турли хилдаги унвонлар, орден ва медаллар берилган бўлса, бир қатор футболчиларга эсдалик соатлари тақдим этилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг