
Россиянинг "Ростов" клуби бош мураббийи Валерий Карпин ҳамюртимиз Элдор Шомуродов борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Шомуродов Осиё кубогини ажойиб тарзда ўтказди. Умид қиламанки, у ўсишда давом этади. Шубҳасиз, Элдор сўнгги 7-8 ойда жамоамизда прогрессга эришди. Буни қитъа биринчилигида нафақат мен, балки барча кўрди", - деди россиялик мутахассис Sport24 га берган интервьюсида.
Маълумот учун, Шомуродов БААда ўтаётган Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси сафида 1/8 финалга етиб борди ва "оқ бўрилар" сафида мусоақа давомида 4 та гол киритди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар