08:05 / 01.02.2019
3 196

Хажиме Мориясу: "Ортиқча ҳаяжонсиз ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз"

Хажиме Мориясу: "Ортиқча ҳаяжонсиз ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз"
Эртага Қатар ва Япония терма жамоалари ўртасида Осиё Кубоги финали ўтказилади.
Ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида японлар устози Хажиме Мориясу қуйидаги фикрларни билдирди:

"Эртага ғалаба қозонишни ва бош соврин билан уйга қайтишни хоҳлаймиз. Агар ютсак, буни ўзим алоҳида байрам қилмайман, балки бутун жамоа билан биргаликда нишонлаймиз. Фақат шуни айтишим мумкин, учрашув жуда қийин бўлади. Бунгача олтита ўйин ўтказдик ва ҳеч бири осон бўлмади".

"Қатар - кучли жамоа, улар ҳали гол ўтказгани йўқ. Бу жамоа 16 та гол урди, бу эса рақибнинг ҳужуми кучли эканидан дарак беради. Бугун кечки пайт рақибни охирги марта диққат билан ўрганиб чиқамиз. Биз финалга чиқиб бўлдик, энди ортиқча ҳаяжонларсиз ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак, кубок бизники бўлади".

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хажиме Мориясу: "Ортиқча ҳаяжонсиз ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз"