20:11 / 03.02.2019
3 479

Роналду «Ювентус»да тарих ёзишни бошлади, у А Сериянинг 22 турида 17 та гол урди

Роналду «Ювентус»да тарих ёзишни бошлади, у А Сериянинг 22 турида 17 та гол урди
2 февраль, шанба куни футбол бўйича Италия А Сериясининг 22-тур баҳслари доирасида «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Парма»га қарши ўйинда дублга эришди.

Поругалиялик футболчи жорий мавсумда Италия чемпионатининг 22 та учрашувида 17 та гол урди.
Ўтган 13 йил мобайнида шу кунга қадар Турин клубидан фақатгина бир ўйинчи бундан кўп гол урган, деб хабар беради Opta

У Давид Трезеге бўлиб, франциялик ҳужумчи 2005/06 йилги мавсумда 22 турда 18 та гол урган. Мавсум охирига қадар эса Давид 23 та гол уриб, А Серия тўпурарлар баҳсида Лука Тонидан кейин 2-ўринни эгаллаган. Тони эса мавсумни 31 та гол билан якунлаган.

13 йил аввал «Ювентус» мусобақа жадвалида 91 очко билан чемпионликни қўлга киритган бўлса-да, «Моджи иши» туфайли чемпионликни 3-ўйинда бораётган «Интер» клубига топширганди.
Ҳозирда туринликлар (60 очко) мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган «Наполи»дан (51 очко) 9 очко кўп тўплаган ҳолда етакчилик қилмоқда.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Роналду «Ювентус»да тарих ёзишни бошлади, у А Сериянинг 22 турида 17 та гол урди