22:28 / 09.02.2019
3 189

Бундеслига. «Боруссия Д» 3:0 ҳисобини ушлаб қололмади ва бошқа натижалар

Бундеслига. «Боруссия Д» 3:0 ҳисобини ушлаб қололмади ва бошқа натижалар
Германия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.
«Боруссия» Дортмундда «Хоффенхайм»ни қабул қилди. Мезбондан 3:0 ҳисобида олдинда бориб ғалабани ушлаб қола олмадилар.

Биринчи бўлимда Жейдон Санчо ва Марио Гётценинг голларидан сўнг майдон эгалари танаффусга ишончли ҳисоб билан йўл олишди. 66-дақиқада Рафаэл Герейру ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

75-дақиқада Исхак Бельфодиль ҳисобни қисқартирган бўлса, 83-дақиқада Павел Кадержабек меҳмонарнинг иккинчи голини урди. Орадан кўп вақт ўтмай, Бельфодиль мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Параллел кечган ўйинларда «РБ Лейпциг» ўз майдонида «Айнтрахт» билан нурсиз дурангга имзо чекди. Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби кутилмаганда «Герта»га йирик ҳисобда ютқазиб қўйди.

Бундеслига, 21-тур
Боруссия Д – Хоффенхайм 3:3 (2:0, 1:3)
Голлар:
1:0 – 32 Санчо, 2:0 – 43 Гетце, 3:0 – 66 Геррейру, 3:1 – 75 Бельфодиль, 3:2 – 83 Кадержабек, 3:3 – 87 Бельфодиль.
Боруссия Д – Бюрки, Диалло, Хакими, Пишчек, Геррейру (Вольф, 90), Санчо, Витцель, Дауд, Вайгль, Гетце (Топрак, 83), Филипп (Пако Алькасер, 70).
Хоффенхайм – Бауманн, Хюбнер, Бичакчич, Пош, Шульц, Гриллич, Битенкур (Нелсон, 70), Демирбай (Гайгер, 46), Кадержабек, Крамарич (Бельфодиль, 46), Жоэлинтон.
Огоҳлантиришлар: Гриллич (28), Демирбай (40), Гайгер (89).

РБ Лейпциг – Айнтрахт Ф 0:0 (0:0, 0:0)

Боруссия М – Герта 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар:
0:1 – 30 Калу, 0:2 – 56 Дуда, 0:3 – 76 Зельке.

Ганновер – Нюрнберг 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар:
1:0 – 45 Мюллер, 2:0 – 77 Мюллер.

Фрайбург – Вольфсбург 3:3 (1:1, 2:2)
Голлар:
0:1 – 11 Руссийон, 1:1 – 37 Грифо, 1:2 – 63, пенальти Вегорст, 2:2 – 70 Петерсен, 2:3 – 74 Штеффен, 3:3 – 88 Вальдшмидт.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бундеслига. «Боруссия Д» 3:0 ҳисобини ушлаб қололмади ва бошқа натижалар