21:25 / 12.02.2019
4 081

Кун қаҳрамони - Жасур Ҳасанов кеча Беғамов берган саволни эслади

Кун қаҳрамони - Жасур Ҳасанов кеча Беғамов берган саволни эслади
ОЧЛ-2019 саралаш босқичи доирасидаги АГМК - "Истиқлол" (4:2) учрашувининг энг яхши футболчисига айланган Жасур Ҳасанов Олмалиқдаги тарихий баҳсдан кейин қуйидаги фикрларни билдирди.

"Авваламбор барчага раҳмат! Ғалаба орқали барчани хурсанд этганимиздан хурсандмиз. Қийин баҳс бўлишини аввалдан билардик. Шунга монанд баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлислар ва журналистларга раҳмат. Ажойиб ғалаба билан Олмалиқ ва ўзбекистонлик ишқибозларни табриклайман", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди бугунги учрашувнинг энг яхши футболчисига айланган Жасур Ҳасанов.

Шундан сўнг сайтимиз мухбири Жаҳонгир Фазуллаев қаҳрамонга айланган футболчини микст-зонада тўхтатиб, унинг фикрлари билан қизиқди.

- Кечаги матбуот анжуманида айнан сизга АГМКни етакчиси ролида кўришаётгани ҳақида савол беришганди. Бугун ўша фикрлар тасдиғини амалда исботладингиз. Таассуротлар қандай?
- Ҳа, эсимда. Шаҳбоз Беғамов савол берганди. Ўшанда у мени ОЧЛда бешта жамоа сафида ўйнаганимни келтириб, АГМКда ҳам етакчига айланишимни кутаётганини таъкидлаганди. Гап етакчиликда эмас. Муҳими, бир жамоага айланиш керак. Тўғри, ўз тажрибамдан келиб чиқиб жамоани ортимдан эргаштиришим зарур эди. Бугун ҳам иккинчи голни ўтказиб юборгач, болаларни йиғиб, уларни ёнаётган кўзига қараб: "Икки оғиз тўғри тушунтирдим".

Иккинчи голдан кейин ётиб қолганим? Ҳеч қандай жароҳат йўқ. Шунчаки футболда баъзида керак пайт айёрлик ҳам ишлатиш керак. Ўша вазиятда мен жамоа манфаати учун бироз айёрлик ишлатдим. Ҳеч қандай жароҳат йўқ. Кейинги ўйинга тайёргарликни бугундан бошлаймиз. Ҳали миссия тугагани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳсда АГМКнинг барча голларига Жасур Ҳасанов ассистентлик қилди. Ҳасанов мазкур баҳсда ўз ҳисобига 4 та голли узатмани ёзиб қўйди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кун қаҳрамони - Жасур Ҳасанов кеча Беғамов берган саволни эслади