
"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ОЧЛ плей-офф доирасидаги "Ал Наср"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг матбуот анжуманида қуйида фикрларни билдирди.
"Ўйинда ғалаба қозониб, гуруҳ босқичига чиқишимиз кераклигини айтгандим. Ўйинчиларим билан фахрланаман, улар яхши жиҳатларини кўрсатишди. Охирги ҳафталарда қаттиқ меҳнат қилдик, барчага раҳмат айтаман. Клубимиз президенти Бобур Шодиевга алоҳида миннатдорчилик билдираман. У биз учун барча шароитларни муҳайё этмоқда.
Биз кўпроқ имкониятлар яратдик. Мезбонлар стандарт вазиятлардан кейин кескин ҳолатлар яратишга уринишди, бизда эса яққол вазиятлар анчагина бўлди.
Ўзбек жамоалари ушбу турнирда яхши иштирок этишган. Ўзбекистонда футболни жуда ёқтиришади. Биз имкон борича узоқроқ боришга ҳаракат қиламиз. Гуруҳимизни, ундаги жамоаларни биламиз. Жуда кучли гуруҳ. Биз бор имконимизни ишга солишда давом этамиз.
ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олганимиздан жуда хурсандмиз. "Пахтакор" бошқарувида бунга қадар ҳам жуда кўплаб ғалабалардан хурсанд бўлганман. Нафақат натижа эътибори билан, балки ўйин сифатида, ажойиб коллектив сифатида бирлашганимиз кўп хурсанд қилган. Маълум танаффусдан сўнг жамоа яна ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этиши ниҳоятда муҳим эди", - дея батафсил фикрлари билан ўртоқлашди Шота Арвеладзе. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар