17:32 / 23.02.2019
4 879

«Пахтакор» янги стадион қурилишини 2020 йилдан бошлайди

«Пахтакор» янги стадион қурилишини 2020 йилдан бошлайди
«Пахтакор» клуби учун янги стадион қуриш ишлари 2020 йил январь ойида бошланади. Бу ҳақда клуб бош директори Дмитрий Адисманга асосланиб, Kun.uz нашри хабар бермоқда.
«Қарор қабул қилиб бўлинди, қурилишни 2020 йил 1 январидан бошлаймиз, унгача эса ҳудудни ўрганиш ишлари олиб борилади», – деди Адисман.
Аввалроқ ҳозирги стадионни бузиш бўйича ишлар 2017 йил охирида бошланиши ҳақида айтилган, аммо геологик юмушлар ва лойиҳа нархининг қимматлашиши сабаб жараён кечиктирилган эди.
«Пахтакор» бош директорининг сўзларига кўра, стадион жойлашган ер майдони тагидан ерости дарёси ўтгани режадаги ишларни қийинлаштирмоқда. «Лойиҳанинг нархи ошиб кетяпти, 80 метр чуқурликда кўплаб қозиқоёқларни қоқишга тўғри келмоқда. Бу ишларга жуда катта пул кетади», – дейди у.
Адисманнинг айтишича, янги ёпиқ стадион лойиҳаси бўйича 16та концепция кўриб чиқилмоқда. Объект сиғими аввал эълон қилинганидан ўзгармай қолган – арена 30 минг томошабинга мўлжалланади.
Маълумот учун, «Пахтакор» стадиони 1956 йилда очилган бўлиб, айни пайтда унинг сиғими 35 минг кишини ташкил этади. 2012 йилга қадар ушбу стадионда Ўзбекистон терма жамоаси уй учрашувларини ўтказиб келган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» янги стадион қурилишини 2020 йилдан бошлайди
[/banner_pushhouse