21:22 / 24.02.2019
3 461

«Манчестер Юнайтед» – «Ливерпуль» ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди

«Манчестер Юнайтед» – «Ливерпуль» ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди
Англия чемпионатининг 27-турида «Манчестер Юнайтед» клуби ўз майдонида «Ливерпуль» футболчиларини қабул қилди. Турнинг марказий учрашувида биронта ҳам гол киритилмади.
Ўйин жуда ҳам жиддий ва жароҳатларга бой бўлди. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ жароҳат сабабли «Манчестер Юнайтед» устози Уле-Гуннар Сульшер 3 та мажбурий ўзгаришни амалга оширди. Майдонни Андер Эррера, Хуан Мата ва Жесси Лингард тарк этди. «Ливерпуль» сафида эса биринчи бўлимда Роберт Фирмино чиқиб кетди.
Танаффусдан сўнг икки жамоада ҳам бир қатор имкониятлар юзага келди, бироқ дарвозалар даҳлсиз қолди.
Шу тариқа, «Манчестер Юнайтед» 52 очко билан бешинчи ўринга тушиб кетди, «Ливерпуль» эса очколарини 66тага етказди ва «Манчестер Сити»ни бир очкога ортда қолдириб пешқадам бўлиб турибди.

Англия чемпионати 27-тур
«Манчестер Юнайтед» – «Ливерпуль» 0:0 (0:0, 0:0)


«Манчестер Юнайтед» – Де Хеа, Янг, Смоллинг, Шоу, Линделеф, Погба, Эррера (Перейра, 21), Мактомини, Мата (Лингард, 25; Санчес, 43), Рэшфорд, Лукаку.
«Ливерпуль» – Алиссон, Робертсон, ван Дейк, Матип, Хендерсон (Шакири, 72), Милнер, Вейналдум, Фабиньо, Мане, Фирмино (Старридж, 31), Салах (Ориги, 79).
Огоҳлантиришлар: Милнер (23), Янг (81), Шакири (83), Вейналдум (90).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» – «Ливерпуль» ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди