Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Шоҳжаҳон Эргашевга (16-0, 14 КО) Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан «Малибу» автомобили совға қилинган. Бу ҳақда «GoSport.uz» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, федерация раҳбари Исроил Юнусов Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жангдаги ғалабасига мукофот сифатида автомобилни тақдим этган. Агар Шоҳжаҳон чемпионлик камарини қўлга киритадиган бўлса, унга бериладиган мукофот янада катта бўлишини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев феврал ойида америкалик Майкал Фоксга (19-1, 5 КО) қарши қийин кечган жангда очколар эвазига ғалаба қозонганди.
Ушбу жангидан кейин Шоҳжаҳон мураббийини ўзгартирди. Энди у Мэнни Пакьяонинг устози билан ишлайди.
1 март куни эълон қилинган VBA рейтингида Эргашев бир поғона юқорилаб, 4-ўриндан жой олганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди