Икром Алибоевнинг "Сеул"даги дебюти омадли чиқди

  • 03 март 2019, 23:20
  • 1 875
  • Спорт
  • Икром Алибоевнинг "Сеул"даги дебюти омадли чиқди
    Ҳамюртимиз Икром Алибоев фаолият олиб борадиган "Сеул" клуби илк турни ўз майдонида "Поханг Стилерс"га қарши ўтказди. Мазкур учрашувда пойтахтликлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.

    Икром Алибоев беллашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Икром жамоасининг иккинчи голига ассистентлик қилганини қўшимча қилиш жоиз.

    К Лига. 1-тур
    "Сеул" - "Поханг Стилерс" 2:0.

    » » Икром Алибоевнинг "Сеул"даги дебюти омадли чиқди