10:15 / 10.03.2019
3 402

«Барселона» ўзида «Райо Вальекано» устидан иродали ғалабага эришди (видео)

«Барселона» ўзида «Райо Вальекано» устидан иродали ғалабага эришди (видео)
Испания чемпионатининг 27-туридан ўрин олган «Барселона» – «Райо Вальекано» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Камп Ноу»да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар иродали ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув каталонларнинг ҳужумлари билан бошланган бўлсада, биринчи бўлиб ҳисобни очиш меҳмонларга насиб этди. 24-дақиқада Рауль де Томас мадридликларни олдинга олиб чиқди.

Шундан сўнг ташаббус буткул майдон эгалари томонига ўтди. 39-дақиқада Херард Пике мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлим дебютида каталонлар пенальти ишлаб олишди, уни Лионель Месси аниқ бажариб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Қолган вақтда мезбонлар ўйинни назорат қилишди ва 82-дақиқада ўйинга нуқта қўйишди. Луис Суарес жамоасининг чиройли комбинациясини гол билан якунлади.
Шу тариқа, «Барселона» очколарини 63 тага етказиб олган ҳолда якка пешқадамликда давом этмоқда.

Ла Лига, 27-тур
Барселона – Райо Вальекано 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар:
0:1 – 24 де Томас, 1:1 – 38 Пике, 2:1 – 51, пенальти Месси, 3:1 – 82 Суарес.
Барселона – тер Стеген, Пике, Нелсон Семеду, Альба, Умтити, Артур (Дембеле, 46), Видаль, Бускетс (Малком, 85), Коутиньо (Ракитич, 80), Суарес, Месси.
Райо Вальекано – Димитриевски, Гальвес, Адвинкула, Веласкес, Морено, Гарсия (Эмбарба, 80), Имбула, Бебе, Комесанья, Амат (Посо, 64), де Томас.
Огоҳлантиришлар: Веласкес (68), Бускетс (79).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» ўзида «Райо Вальекано» устидан иродали ғалабага эришди (видео)