23:00 / 20.03.2019
3 015

Шаҳобиддин Зоировнинг проф боксдаги дебют жанги қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шаҳобиддин Зоировнинг проф боксдаги дебют жанги қачон ўтказилиши маълум бўлди
Хабар берганимиздек, Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров фаолиятини профессионал боксда давом эттиради.
Бухоролик чарм қўлқоп устамиз бир муддат аввал Буюк Британиянинг машҳур MTK Global промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган эди. У хатто янги жамоаси билан бирга Испанияда ўқув-машғулот йиғинини ҳам ўтказишга улгурганди.

Ниҳоят, Зоировнинг профессионал боксдаги дебют жанги қачон ва қаерда ўтказилиши маълум қилинди. Агар вазият ўзгариб қолмаса, Зоиров иштирокидаги жанг 5 апрель куни БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилади. “Kite Beach”да ўтказиладиган проф бокс оқшоми USA ESPN+ телеканали орқали эфирга узатилади. Тез орада Шаҳобиддиннинг рақиби эълон қилинади.



Маълумот учун, супероғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони, мағлубият нималигини билмай келаётган британиялик Тайсон Фьюри, шунингдек, Мартин Мюррей, Билли Жо Сондерс сингари собиқ жаҳон чемпионлари ҳам MTK Global промоутерлик компанияси мижозлари ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳобиддин Зоиров Рио Олимпиадасининг ҳал қилувчи финал жангида россиялик машҳур боксчи Миша Алоянни мағлубиятга учратиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳобиддин Зоировнинг проф боксдаги дебют жанги қачон ўтказилиши маълум бўлди