
23 март, шанба куни профессионал рингда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Маҳмуд Ғоипов (2 та ғалаба, 1 та нокаут) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс оқшомида унга мезбон боксчи Вазир Тамоян рақиблик қилди.
6 раунд давом этган жангда Маҳмуд очколар ҳисоби бўйича рақибига имкониятни бой берди. Шу тариқа, Маҳмуд Ғоипов профессионал боксда илк марта мағлубиятга учради.
Эслатиб ўтамиз, Ғоипов сўнгги жангида арманистонлик Aртуш Ҳовханнисянга қарши рингга чиқиб, 4 раунд давом этган жангда очколар ҳисобига ғалаба қозонганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар