09:33 / 26.03.2019
2 806

Англия ва Франциядан йирик ҳисобда ғалаба қозонишди (видео)

Англия ва Франциядан йирик ҳисобда ғалаба қозонишди (видео)
Европа чемпионатининг 2020 йил бўлиб ўтадиган мусобақаси саралаш босқич 2-турида Англия меҳмонда Черногория билан куч синашди ва унда йирик ҳисоб билан туманли албион вакиллари зафар қучди. Франция эса ўзида Исландияга имкон қолдирмади.

Англия – Черногория ўйинида ҳисоб 17-дақиқада очилди Марко Вешович майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. 30-дақиқага келиб Майкл Кин орадаги фарқни йўққа чиқарриб ҳисобни тенглаштирди. Тез орада Хадсон-Одои инглизларни олдинга олиб чиқувчи голни киритди. Иккинчи бўлимда Росс Баркли дубль қайд этиб қўйди. Яна биттадан голларни Харри Кейн ва Рахим Стерлинг ўз ҳисобига ёзиб қўйишди.

Франция – Исландия учрашувида ҳисоб 12-дақиқадаёқ очилди. Франциялик ҳимоячи Самуэль Умтити биринчи гол муаллифи. 68-дақиқага келибгина Оливье Жиру орадаги фарқни иккитага етказди. Ўн дақиқа ўтиб эса «ПСЖ» ҳужумчиси Мбаппе учинчи голни урди. Ўйиндаги сўнгги гол Гризманн ўзи ҳисобига расмийлаштирди.

Евро-2020 Саралаш босқичи 2-тур

Черногория – Англия 1:5 (1:2, 0:3)
Голлар:
1:0 – 17 Вешович, 1:1 – 30 Кин, 1:2 – 38 Баркли, 1:3 – 59 Баркли, 1:4 – 71 Кейн, 1:5 – 80 Стерлинг.
Черногория – Петкович, Марушич, Савич, Стойкович, Вешович (Больевич, 70), Вукчевич, Иванич, Томашевич, Симич (Йовович, 74), Мугоша, Бечирай (Янкович, 61).
Англия – Пикфорд, Уокер, Роуз, Кин, Райс, Хадсон-Одои, Баркли (Уорд-Проуз, 82), Стерлинг, Алли (Хендерсон, 64), Магуайр, Кейн (Уилсон, 83).
Огоҳлантиришлар: Баркли (52), Хендерсон (90), Больевич (90), Роуз (90).

Франция – Исландия 4:0 (1:0, 3:0)
Голлар:
1:0 – 12 Умтити, 2:0 – 68 Жиру, 3:0 – 78 Мбаппе, 4:0 – 84 Гризманн.
Франция – Льорис, Павар, Умтити, Варан, Курзава (Кимпембе, 85), Канте (Лемар, 80), Погба, Матюиди, Жиру (Сиссоко, 90), Гризманн, Мбаппе.
Исландия – Халльдоурссон, Сигурдссон, Ингасон, Магнуссон, Арнасон, Сигурйонссон (Траустасон, 57), Гуннарссон, Сигурдссон, Бьярнасон, Гудмундссон (Финнбогасон, 62), Сайварссон (Скуласон, 84).
Огоҳлантиришлар: Бьярнасон (51), Гризманн (90).


Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Англия ва Франциядан йирик ҳисобда ғалаба қозонишди (видео)