
Кеча қитъамизда U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳслари якунига етди. Ушбу ўйинлардан кейин Осиё чемпионатига йўлланма олган барча 16 та жамоа номи маълум бўлди.
Таиланд мусобақа мезбони сифатида йўлланмага эга чиқди. Саралаш орқали қитъа чемпионатига чиққан жамоалар: Қатар, Баҳрайн, Ироқ, БАА, Иордания, Ўзбекистон, КХДР, Жанубий Корея, Япония, Хитой, Вьетнам, Австралия, Эрон, Сурия, Саудия Арабистони.

Осиё чемпионати 2020 йилнинг 8-26 январь кунлари Таиланд мамлакатида бўлиб ўтади. Ўзбекистон ўтган мусобақа чемпиони сифатида қуръа ташлаш маросимида 1-саватчадан жой олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.