12:15 / 29.03.2019
2 267

Шаҳрам Ғиёсовнинг саккизинчи рақиби маълум бўлди

Шаҳрам Ғиёсовнинг саккизинчи рақиби маълум бўлди
Профессионал боксда фаолият олиб бораётган боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов 26 апрель куни ўзининг навбатдаги жангини ўтзиши ҳақида хабар берган эдик. Айни пайтга келиб, унинг ушбу жангдаги рақиби аниқ бўлди, дея хабар бермоқда МОҚ.

Боксчимизнинг маълум қилишича, унинг навбатдаги рақиби америкалик Эммануэль Тэйлор бўлади. Мазкур баҳс 10 раундга мўлжалланган бўлиб, вакилимиз интерконтинентал камари учун рингга кўтарилади. Бўлажак бокс кечаси АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов шу пайтгача профессионал боксда еттита жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва 6 бор рақибларини нокаутга учратган эди. Мазкур жангда ҳам юртдошимизга омад тилаймиз.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Шаҳрам Ғиёсовнинг саккизинчи рақиби маълум бўлди