23:21 / 29.03.2019
2 877

Ван дер Варт: "Чемпионлар лигасида "Ливерпуль" ғолиб бўлади"

Ван дер Варт: "Чемпионлар лигасида "Ливерпуль" ғолиб бўлади"
"Тоттенхэм" собиқ ярим ҳимоячиси Рафаэль ван дер Варт жорий мавсум Чемпионлар лигасида ким ғолиб бўлиши мумкинлигини айтди.
"Баъзида "Тоттенхэм" ўйинларини кўриб, улар Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш учун яхши имкониятга эга деб ўйлаб қоламан. Кейин улар кучсиз жамоалар билан қийналишади. Бироқ уларда юқори савияли футболчилар кўп. Таркиб кучли бўлса, нега трансфер амалга ошириш керак?

Жорий мавсум Чемпионлар лигасида ким ғолиб бўлади? "Тоттенхэм" бўлади деб умид қиламан. Аммо катта эҳтимол билан "Ливерпуль" ғалаба қозонса керак. Улар жуда кучли" - дейди ван дер Варт.

"Тоттенхэм" Чемпионлар лигаси чорак финалида "Манчестер Сити", "Ливерпуль" эса "Порту" билан ўйнайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ван дер Варт: "Чемпионлар лигасида "Ливерпуль" ғолиб бўлади"