16:13 / 31.03.2019
2 549

"Бавария" клуби бош мураббий лавозимига Моуриньони олиб келмоқчи

"Бавария" клуби бош мураббий лавозимига Моуриньони олиб келмоқчи
"Бавария" клуби раҳбарияти Жозе Моуриньога жиддий қизиқиш билдирмоқда. Германия клуби жорий мавсум якунига етгандан кейин португалиялик мутахассисни бош мураббий лавозимига тайинлашни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Footmercato нашри маълумот бермоқда.

"Бавария" клуби бош мураббийи Нико Ковач жамоани 2018 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда. Мюнхенликлар кеча қайд этилган дурангдан сўнг миллий чемпионатдаги пешқадамликни бой беришди. Клуб ЕЧЛ 1/8 финал босқичида "Ливерпуль"га мағлубиятга учраб (0:0, 1:3) мусобақани тарк этган.

Жозе Моуриньонинг охирги иш жойи "Манчестер Юнайтед" клуби эди. Ушбу клубни мутахассис 2018 йилнинг декабр ойига қадар бошқариб келди. Бундан аввал португалиялик мураббий "Челси", "Реал", "Интер", "Порту", "Униан Лейриа" ва "Бенфика" клубларини бошқарган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бавария" клуби бош мураббий лавозимига Моуриньони олиб келмоқчи